Фарғона вилоят ЙҲХБ бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига янги раҳбар тайинланди

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига Марксов Юнус Мақсуд ўғли тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, тайинловга қадар Юнус Марксов Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига янги раҳбар тайингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар