Фарғонада фирибгарлик ҳамда босқинчилик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган 3 нафар шахс ушланди
Фарғона вилоятида босқинчилик жиноятини содир этиб, терговдан яширинган ҳамда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирув эълон қилинган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 19 cентябрь, шанба куни Данғара туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмида (Босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувдаги фуқаро Т.М. Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олинди.
Шунингдек, 20 сентябрь, якшанба куни Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» бандида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган фуқаро Н.A. Ўзбекистон тумани ҳудудида қўлга олинди.
Бундан ташқари, 20 cентябрь куни Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (Фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган фуқаро К.О. Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олинди.
Aввалроқ Марғилонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.