Фарғонада йўл ҳаракати қоидасини бузган ИИБ ходимига чора кўрилди

Фарғона вилоятида машинасини ҳаракат қоидасини бузган ҳолда тўхтатган Ички ишлар бошқармаси ходимига чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда 7 октябрь куни «Сизга бўлаверадими бошлиқ???» сарлавҳаси остидаги сурат ва ушбу суратга берилган изоҳ тарқалди. Суратда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли бўлган «Malibu» русумли, 40 110 VSF давлат рақам белгили транспорт воситаси йўл ҳаракати қоидаларининг 88, 89-бандларида белгиланган талабларни бузган ҳолда тўхтаб турганлиги акс этган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан ўрганилган ва ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Ю.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

Аввалроқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган видеосини TikTok’га жойлаган Олмалиқ ҳокимининг ўғли жаримага тортилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар