Фарғонада коронавирусга чалинганларнинг қанчаси уйда даволанаётгани маълум қилинди
Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланган сифатида жами 1775 нафар бемор рўйхатга олинган. Шундан уйида даволанаётган беморлар 1351 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳардаги оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва инфекция билан касалланган беморларни даволаш ишлари Фарғона вилоят прокуратураси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганилган.
Маълумотларга кўра, Фарғона шаҳар Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 7 та оилавий поликлиникада даволаш стандартларига мос равишда тиббий дори воситалари билан таъминланган ва зарур захиралар яратилган. Шаҳардаги поликлиникалар назоратида коронавирус инфекция билан касалланган жами 1775 нафар бемор рўйхатга олинган. Шундан уйда даволанаётган беморлар 1351 нафарни ташкил қилади.
Ушбу беморларни даволаш бўйича ишлар Республика махсус комиссияси қарори, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 8 сентябрдаги 234-сонли ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 10 сентябрдаги 203-сонли буйруқларида кўрсатилган талаблар асосида олиб борилмоқда.
Коронавирусга чалинган беморлар ўз вақтида мобиль гурухлар хулосасига кўра 10 кунга назоратга олиниб, даволаш ишлари 8-версияси асосида даво муолажаллари буюрилмоқда. Хозирги кунда 147 нафар бемор даволанаётган бўлиб таҳлил натижасига кўра бепул Бокс дори жамламаси билан таъминланланган.
Беморларда COVID-19 касалликларини эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва амбулатор даволаш жараёнида 2453 «COVID-box» жамланмалари олган. Шундан 1379 нафар бемор ушбу жамланмалардаги дори воситаларини истеъмол қилиш орқали тузалган. 55 нафари эса стационар даволашга ўтказилган. Ҳозирда шаҳардаги оилавий поликлиникалар ҳисобида 345 та «COVID-box» жамланмаси захираси яратилган.
Аввалроқ артериал гипертонияси бор инсонда коронавирус оғир кечиши маълум қилинган.
Мавзуга доир: Коронавирус ўпкадан ташқари организмнинг бошқа аъзоларини ҳам зарарлайдими? Мутахассис жавоб берди
Шунингдек, Хитой коронавирусга қарши оммавий тарзда эмланишни бошлагани ҳақида хабар берилганди.