Фарғонада молхонасидаги хумда 2 пакет марихуана сақлаб келган шахс қўлга олинди

Ўзбекистон туманида 19 июль куни фуқаро Қ.Б.нинг молхонасидаги хум ичида 2 дона целлофан пакетга қадоқланган марихуана топилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, 19 июль куни Учбилак МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.Б.ни яшаш хонадонида холислар иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Натижада яшаш хонадони молхонасидаги хум ичида 2 дона целлофан пакетга қадоқланган марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми  “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача  озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғонада қиймати 26 миллион сўмлик гашиш сотган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Қўқонда автомашинасида марихуана сақлаб юрган шахс қўлга олинган. Самарқандда эса уйида жанжал кўтарган фуқаронинг ёнидан мархуана топилган эди.

Янгиликлар