«Фарзандини ўзи туғмаган» — Instagram’да Асал Шодиеванинг келишган қомати муҳокама қилинди

Сентябрнинг бошида 28 ёшли актриса Асал Шодиева фарзандли бўлгани ҳақида маълум қилган эди. Октябрь ойида ижтимоий тармоқларга ўзининг бир қанча суратларини жойлагач, мухлислар унинг қомати бузилмаганидан ажабланди.

Фото: Instagram/@asalshodieva

Мухлислар Асал яқиндагина фарзанд кўрган бўлса ҳам қомати нозик эканига ҳайратга қолган. Айрим фойдаланувчилар ҳатто актриса фарзандини ўзи дунёга келтирганига шубҳада эканини ёзган.

https://www.instagram.com/p/CGSvgjeJKTP/

«Нега семирмадингиз? Эмизмайсизми? Ўзингиз туғганингизга шубҳам бор», «2 ойда қандай қилиб фигура 90-60-90 бўлди?», «Қанақа қилиб туғиб, семиришмайди, мазза, ҳавасим келди», «Озипсизку роса», «Қоматни шундай сақлаш учун қандай машқлардан фойдаланганингизни видеода кўрсатинг», «Туғган аёлга ўхшамайсан, бола сеникими?», «У ўзи туғганмикан, нима деб ўйлайсизлар?», — дея обуначилар изоҳ қолдирган.

Фото: Instagram/@asalshodieva

Асал Шодиева — ўзбек киноактрисаси, мамлакатда таниқли ҳисобланган хонанда Шоҳруҳхоннинг рафиқаси. Улар 2016 йил турмуш қурган. Асал «Жаноб ҳеч ким», «Учар қиз», «Жигарбандим», «Хай-хай қизалоқ», «Панжара», «Мажнун», «Қайсар ошиқлар» ва бошқа фильмлардаги роллари билан машҳур.

Аввалроқ телевидениеда экспертлар TikTok’даги қизларни муҳокама қилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар