Ғазода бир кечада камида 60 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари натижасида 13 майга ўтар кечаси камида 60 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда тиббий манбаларга таяниб Al Jazeera хабар берди.

Уларнинг 45 нафари шимолий Ғазо ҳудудига тўғри келади.

Шу билан бирга, Россия, Хитой ва Буюк Британия АҚШ-Исроил томонидан таклиф этилган Ғазога ёрдам тарқатиш режасини рад этиб, Исроилдан ҳудудга қўйилган икки ойлик блокадани бекор қилишни талаб қилмоқда.

Қайд қилинишича, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳозирда Саудия Арабистонида бўлиб турибди ва Ғазодаги можаро тез орада якунланишига умид билдирган. Бироқ Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху урушни тўхтатадиган вазият бўлмаслиги ҳақда баёнот берган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, уруш бошланганидан буён камида 52 908 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, 119 721 нафари яраланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган сўнгги ҳаво ҳужумлари оқибатида 18 киши ҳалок бўлгани ҳақда хабар бергандик.

 

Жаҳон