Ғиждувонда 2020/2021 ўқув йилида қанча мактаб анъанавий шаклда фаолият бошлагани маълум қилинди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 25 сентябрь кунига қадар жами 44 та умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларига санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда анъанавий таълим шаклида дарслар бошланди. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими хабар қилди.
Хабарга кўра, 44 та умумий ўрта таълим мактаби (шундан 1 таси 2-сон Санаторий типидаги мактаб- интернати) 1–4 синф ўқувчиларининг жами 14 593 нафаридан 13 783 нафари анъанавий ва 810 нафари онлайн шаклда таълим олмоқда.
Маълум қилинишича, мактабларни янги 2020/2021 ўқув йилида анъанавий шаклда очиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
- мактаблар санитария-гигиена қоидалари асосида тайёрланиб, барча синф хоналари ҳамда йўлаклар тўлиқ дезинфекция қилинган;
- барча синф хонасида шахсий гигиеник воситалар тайёрланган;
- биноларда кириш ва чиқиш схемаси ташкил этилган;
- мактабларда ўқувчиларнинг кириб-чиқиши учун бино блокларга ажратилган;
- кириш йўлакчасида ўқувчилар ва мактаб ходимлари ўтишлари учун, ўлчами 50×50 сантиметр бўлган поябзал учун таркибида хлорли эритмали препарат билан тўйинтирилган, юмшоқ материалдан тайёрланган дезинфекция гиламчалари тўшалган;
- ҳар бир синф хонасида СОVID-19 дан сақланиш бўйича бурчаклар ташкил қилинган;
- ўқувчиларнинг қўл ювишлари учун кранли идишларни сув билан таъминлаш учун масъуллар беркитилган;
- мактаб ҳовлиси, синф хоналари ва йўлакларда оралиқ масофани белгилаш мақсадида ҳошия чизилган;
- хавфсизликни таъминлаш мақсадида изоляция хонаси ташкил этилган;
- ўқувчиларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда мактабга келиб-кетиши назорат қилинган;
- мактабда ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида ҳожатхоналар ташкил этлиган бўлиб, ҳожатхоналарда қўл ювиш учун совун, ахлат қутилари қўйилди ҳамда хлорланган;
- тиббиёт ходимлари томонидан ўқувчилар ва мактаб ходимларининг тана ҳароратини ўлчаш учун пирометрлар ташкил этилди ҳамда ўқувчи ва ўқитувчилар кириб-чиқишларида ҳароратлари ўлчанган;
- мактабларда ичимлик суви ташкил этилди ва ичиш учун 1 марталик идишлар билан таъминланган;
- тиббиёт ходимлари томонидан тонгги фильтрлаш амалга оширилиб, кўрсаткичлар журналда қайд этилган;
- мактаблар бўйича умумий навбатчилик ташкиллаштирилган;
- ўқув хоналари танаффус вақтида, йўлаклар эса дарс вақтида шамоллатилган;
- ҳожатхонани тозалаш воситалари учун махсус жой ажратилган;
Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолиятини бошлайдиган мактаблар сони маълум қилинган эди. Шунингдек, Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда, 18 сентябрдан 10 та мактабда анъанавий таълим бошлангани хабар қилинган.