Хайрулла Бозоров Мингбулоқдаги инновацион технологиялар асосида экилган пахта далаларида бўлди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Мингбулоқ туманидаги пахта далаларини кўздан кечиришни бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Мингбулоқ тумани деҳқонлари 2020 йил ҳосили учун 12 916 гектар майдонда пахтанинг «Андижон-35», «Порлоқ-1», «Бухоро-102» каби навларини парваришламоқда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Вилоят ҳокими дастлаб ‘Истиқбол’ ҳудудидаги ‘Бахтиёр Абдусаломович’ фермер хўжалиги далаларида бўлди. Бу ерда тажрибали деҳқон Бахтиёр Қодиров инновацион технологияларни жорий этган ҳолда иш юритаётгани боис ғўзалар баравж ривожланмоқда», — дейилади хабарда.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, фермер хўжалигидаги ғўза экилган майдон жами 73 гектар бўлиб, бундан 20 гектарида қўшқатор усули қўлланиб, томчилатиб суғориш технологиясидан ҳам фойдаланилмоқда. Бу эса сув сарфи, ёнилғи-мойлаш материалларидан тежаш имкониятини бермоқда. Натижада ҳар гектар ер ҳосилдорлиги 10-12 центнерга ошади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий технологияларни жорий этиш даври аллақачон келди. Чунки тупроғи тиллога тенг еримизда илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда мўл ҳосил яратиш учун барча шарт-шароитлар етарли. Шундай қилинса, сарф-харажат ва меҳнат камаяди, фермер кўраётган даромад ошади. Қолаверса, бошқа йирик лойиҳаларга қўл уриш имконияти туғилади», — деди Хайрулло Бозоров.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Наманганда Ўзбекистондаги энг йирик масжид, ҳунармандлар маркази ва савдо маркази қурилаётгани айтилганди.

Янгиликлар