Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчи ўқитувчисинининг ҳолидан хабар олди
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биринчи ўқитувчисинининг ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда вазир ўзининг Тelegram каналида маълум қилди.
«Байрам арафасида устозларимиздан хабар олайлик!
Синфдошлар билан биринчи синф ўқитувчимизни йўқлаб борганимизда жуда хурсанд бўлди. Биринчи синфга борганимизга 36 йил бўлибди. Шу баҳона синфдошлар кўришиб, мактабга ҳам эсдалик совға бериб келдик.
Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь ‘Ўқитувчи ва мураббийлар куни’ арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади», — дейди Халқ таълими вазири.
Шунингдек, Шерзод Шерматов #ustozingdan_xabar_ol челленжини ташкил қилди. Челленжга кўра, ҳар ким устозлари билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol ҳештеги билан тарқатади.
Мавзуга доир: Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга чалиниб, шифохонада даволаниб чиққанини маълум қилди
Аввалроқ Шерзод Шерматов Нарпай ва Ургут туманларидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини текширгани, Булунғурдаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини танқид қилгани ҳақида хабар қилинганди.