Уй бекалари ҳам пенсия олишлари мумкин бўлади

Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари учун ихтиёрий равишда ҳар ойда ўз даромадларидан ўтказиб туришлари мумкин. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилган.

Маълум бўлишича, ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби назарда тутилган. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, уй бекаси бўлган аёл келажакда пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

Хабарга кўра, вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Шунингдек, эндиликда иш стаж етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Яъни иш стажига мутаносиб миқдорда пенсия тайинланади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар