Когон туманида 28 нафар кўнгилли фаол «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди

Бухоро вилояти Когон туман ҳокимлиги фаоллар залида ташкилот раҳбарлари ва тиббиёт ходимларининг бир гуруҳи «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Мен 30 йилдан буён тиббиёт соҳасида хизмат қилиб келяпман. Бугунги менга топширилган кўкрак нишони ҳаётимнинг унутилмас лаҳзасига айланди», — дейди Когон туман СЭХ бўлим мудири Хафиза Тошева.

Фото: Когон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, 1 октябрь устоз ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан тумандаги мактабларда фидокорона хизмат қилиб келаётган ўқитувчи, мураббийларга ҳам «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони топширилди.

Когон туман ҳокими Муҳиддин Эсоновнинг ташаббуси билан тақдирланганларнинг барчасига бир ойлик иш ҳақи кўринишида нақд пул мукофотлари ҳам топширилиши таъкидлаб ўтилди.

Шундай қилиб биргина Когон туманида 28 нафар кўнгилли фаол «Меҳр-саховат», 3 нафар ўқитувчи эса «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Аввалроқ Бухорода бир қатор тадбиркорлар ва тиббиёт ходимлари, Шофирконда 29 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар