Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 24 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 42,7 миллиондан ошди.

«Worldometers»нинг 24 октябрь, жума куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 42 757 223 киши;
  • касалликдан тузалганлар 31 568 790 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 152 550 кишини ташкил этади.

Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 293 389 та касалланиш ҳамда 3837 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 24 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 102 тани ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Мамлакатда 24 октябрь куни 291 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 103 таси Тошкент шаҳрида, 66 таси Тошкент вилоятида, 28 таси Наманган вилоятида, 15 таси Андижон вилоятида, 14 таси Сирдарё вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 таси Жиззах вилоятида, 9 таси Қорақалпоғистонда, 9 таси Фарғона вилоятида, 8 таси Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида, 6 таси Хоразм вилоятида ҳамда 4 таси Бухоро вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 545 нафарга етган. 24 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 86 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Наманган вилоятида 29 нафар, Сурхондарё вилоятида 24 нафар, Фарғона вилоятида 22 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Сирдарё вилоятида 13 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистонда 9 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, жами 309 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 65 102 нафар бемордан 62 342 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2215 нафар бемордан 282 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 23 октябрь куни 293 кишида коронавирус аниқлангани ва 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 8 781 335 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (7,8 миллион киши), Бразилия (5,3 миллион киши), Россия (1,4 миллион киши), Испания (1,1 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 42,7 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 24 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 110 250 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 105 556 нафари тўлиқ соғайган, 1796 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 164 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Reuters»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 36 732 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 442 нафари тузалган, 393 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 24 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 55 144 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 47 337 нафари соғайиб, 1130 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 6677 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 287 бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 24 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 10 736 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 9836 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 81 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 41 тага кўпайган.

Фото: «Asia-Plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 24 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 497 167 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 130 818 нафари соғайган, 25 821 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 16 521 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 296 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «See»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 42,2 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар