Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 31 октябрнинг асосий хабарлари
«Worldometers» маълумотларига кўра дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 46,1 миллиондан ошди.
«Worldometers»нинг 31 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:
- дунё бўйича инфекция билан касалланганлар 46 182 636 киши;
- касалликдан тузалганлар 33 390 208 киши;
- инфекция оқибатида вафот этганлар 1 197 507 кишини ташкил этади.
Шунингдек, сўнгги сутка давомида дунё бўйлаб 290 364 та касалланиш ҳамда 4267 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистонда 31 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 932 тани ташкил этмоқда.
Мамлакатда 31 октябрь куни 227 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланиш ҳолатларининг 103 таси Тошкент шаҳрида, 42 таси Тошкент вилоятида, 20 таси Бухоро вилоятида, 11 таси Сирдарё вилоятида, 9 таси Андижон вилоятида, 8 таси Жиззах вилоятида, 8 таси Фарғона вилоятида, 7 таси Наманган вилоятида, 6 таси Самарқанд вилоятида, 5 таси Қорақалпоғистонда, 4 таси Сурхондарё вилоятида ҳамда 4 таси Қашқадарё вилоятида қайд этилган.
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 566 нафарга етган. 31 октябрь куни 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.
Кун давомида Тошкент шаҳрида 86 нафар, Тошкент вилоятида 67 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида 11 нафардан, Андижон вилоятида 10 нафар, Наманган ва Фарғона вилоятларида 8 нафардан, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, жами 257 нафар бемор соғайган.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 932 нафар бемордан 64 235 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2131 нафар бемордан 269 нафари оғир, 73 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 30 октябрь куни 251 кишида коронавирус аниқлангани ва 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳондаги вазият
АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 9 337 506 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (8,1 миллион киши), Бразилия (5,5 миллион киши), Россия (1,6 миллион киши), Франция (1,3 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 46,1 миллиондан ортиқ киши касалланган.
Қозоғистонда 31 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 111 953 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 106 310 нафари тўлиқ соғайган, 1825 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 461 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 37 746 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 28 710 нафари тузалган, 401 нафари вафот этган.
Қирғизистонда 31 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 58 878 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 49 983 нафари соғайиб, 1144 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 7751 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида ушбу касалликка чалинган 461 бемор соғайган.
Тожикистонда 31 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 11 017 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 10 233 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 82 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 40 тага кўпайган.
Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.
Россияда 31 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра коронавирус билан касалланганлар сони 1 618 116 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 1 215 414 нафари соғайган, 27 990 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 18 140 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 334 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 45,6 миллиондан ошгани ҳақида хабар берилган эди.