Косонсойда «Cobalt» ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборди

Наманган вилояти Косонсой туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Косонсой тумани «Жар» маҳалласининг ички йўлида «Cobalt» машинасини ҳайдаб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Оқибатда йўлнинг ўнг четида турган 11 ёшли пиёдани уриб юборган.

Жабрланувчи бош мия чайқалиши, бош мия суягининг ёпиқ синиши, мия комаси ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Аввалроқ Қувасойда «Spark» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, велосипедчи воқеа жойида вафот этгани, Қўқонда «Cobalt», «Lacetti» ва мотоцикл иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва мотоцикл ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар