Москвадан 5—10 октябрь кунлари Ўзбекистон вилоятларига репатриация қатнови амалга оширилади

«Uzbekistan Airways» 5—10 октябрь кунлари Москвадан Ўзбекистон вилоятларига репатриация қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Москва шаҳри Внуково аэропортидан Андижон, Урганч, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Фарғона, Наманган шаҳарларига 5—10 октябрь кунлари қуйидаги йўналишларда репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда:

5 октябрь

  • Москва—Андижон 09:40/15:55
  • Москва—Урганч 21:40/03:15

6 октябрь

  • Москва—Бухоро 08:10/14:05
  • Москва—Термиз 21:00/03:15

7 октябрь

  • Москва—Самарқанд 09:20/15:20
  • Москва—Урганч 20:35/02:10

8 октябрь

  • Москва—Фарғона 07:05/13:20
  • Москва—Самарқанд 21:00/03:00

9 октябрь

  • Москва—Андижон 08:50/15:05
  • Москва—Бухоро 20:50/02:45

10 октябрь

  • Москва—Наманган 07:50/14:10

Маълумот учун, ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР тестининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Аввалроқ Россиядан ватанга қайтарилаётган Ўзбекистон фуқароси поезд станциясида вафот этгани ҳамда ўзбекистонлик 336 нафар фуқаро Амур вилоятидаги завод қурилишида ишлаш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар