Муниса Ризаева Андижон ҳокимининг уйидаги маросимда хизмат қилди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизи 19 ёшга тўлиши муносабати билан 16 август куни ташкил этилган туғилган кун тантанасида хизматда бўлди.

Фото: «Хабар.уз»

Қайд этилишича, туғилган кун маросимида олинган фото ва видеолар 17 август куни ижтимоий тармоқларда тарқаган.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кичик қизи таваллуд куни муносабати билан ташкил этилган маросимда айнан қанча одам қатнашгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеолавҳаларда ҳоким қизи билан биргаликда катта байрам тортини кесаётгани акс этган. Маълум бўлишича, маросимда ҳокимнинг қизига «Gentra» автомобили ҳам совға қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 15 августдан Ўзбекистон карантин чоралари юмшатилиши ва 30 кишилик тўй-маросимларга рухсат берилишини маълум қилган эди.

Янгиликлар