Наманган шаҳридаги 19 та мактабда анъанавий таълим бошланди (фото)
Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 19 та мактабда анъанавий таълим бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 сентябрь, душанба куни шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 19 та мактабда дарс жараёнлари бошланган.
Мазкур мактабларга 2020–2021 ўқув йилида 2960 нафар 1-синф ўқувчилари қабул қилинган.
Наманган шаҳрида 28 сентябрдан бошлаб 10-, 12-, 18-, 30-, 33-, 34-, 42-, 48-, 52-, 53-, 54-, 60-, 63-, 66-, 67-, 68-, 72-, 75-, 80-мактабларнинг ўқувчилари мактабга қайтган.
Қайд этилишича, 28 сентябрь ҳолатига кўра, фаолиятини тиклаган мактаблар 74 фоизга етган ва ҳозирда 63 та мактаб тўлақонли фаолият юритмоқда. Шунингдек, 29 сентябрь куни яна 23 мактаб очилиши ва барча таълим муассасалари ишлай бошлаши режалаштирилган.
Аввалроқ Самарқандда 482 та, Бухорода 33 та ҳамда Қоракўлда 3 та мактаб анъанавий шаклда фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берилган эди.