Наманган вилояти ҳокими қурилиш бош бошқармасига «Damas» совға қилди (фото)
Наманган вилояти ҳокими қурилиш бош бошқармасига «Damas» ва монитор совға қилди. Бу хақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 октябрь, якшанба куни «Меъморлар куни» сифатида нишонланади. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирокида Наманган шаҳрининг «Уч фаввора» хиёбонида соҳа вакилларини тақдирлаш бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, Наманганнинг барча шаҳар ва туман қурилиш бўлимларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун Қурилиш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги томонидан ҳудудлардаги бўлимларга компьютер жамламаси, вилоят қурилиш бош бошқармасига LED монитори ва «Damas»топширилган.
Маълумот учун, Наманган вилоят ҳокими ташкил этилган шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишган.
Шунингдек, ҳар бир кўчанинг ўзига хос кўриниши ва бинолар ёнига манзарали дарахтлар экиш бўйича тавсиялар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Абдураззоқов «Сардоба» ва «Чорсу» бозорларидаги нархлар билан танишгани ва Шавкат Абдураззоқов Наманганга COVID-19’ни даволашда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорлар билан учрашгани хабар қилинганди.