Шавкат Абдураззоқов Наманганга COVID-19’ни даволашда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорлар билан учрашди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоятга коронавирусни даволашда кўмаклашиш учун келган россиялик шифокорларни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шифокорлар икки ҳафта давомида Наманганда бўлиб, коронавирусни даволашга ихтисослашган барча касалхоналарда бўлган. Бу ерда беморларни даволаш жараёнларида иштирок этган. Ҳамкасблар билан мулоқотда бўлиб, ўзаро тажриба алмашган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят раҳбари ушбу миссияни якунлаётган россиялик шифокорларга миннатдорлик билдириб, уларни 2021 йили Наманганда ўтказилиши режалаштирилаётган 60-Халқаро гуллар фестивалига таклиф қилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, россиялик шифокорларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Наманганга CОVID-19’га қарши курашда кўмаклашиш учун россиялик бир гуруҳ шифокорлар келгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун хитойлик ва 40 нафар россиялик шифокор келгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бухорога ҳамда Самарқандга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 4 нафардан шифокор келгани маълум қилинди. Бундан ташқари, Бухорога коронавирусга қарши курашда ёрдам бергани германиялик мутахассислар ҳам келган, Тошкентда эса хитойлик шифокорлар иштирокида ҳудудлардаги ҳолати оғир беморларни даволаш юзасидан консилиум ўтказилган эди.

Янгиликлар