Эркинжон Турдимов Самарқандга ташриф буюрган 4 нафар россиялик шифокор билан учрашди (видео)

Ўзбекистонга Россиядан ташриф буюрган 38 нафар шифокордан 4 нафари Самарқанддаги шифохонага келди. Вилоят  ҳокими Эркинжон Турдимов улар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистонга 38 нафар россиялик реаниматологлар, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, эпидемиологлар ва терапевтлар ташриф буюрган. Улар Тошкент, Термиз, Жиззах, Бухоро, Урганч ва Самарқанд тиббиёт муассасаларида Ўзбекистонлик шифокорлар билан тажриба алмашиб, даволаш ишларини олиб боради.

Қайд этилишича, улардан 4 нафари Самарқандаги шифохонага келиб, вилоят шифокорлари ишлари билан танишди. Самарқанд ҳокими 19 август куни улар билан учрашди. Мулоқот орасида вируснинг кузда таҳмин қилинаётган 2-оқими ҳамда унинг олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур болган чоралар тўғрисида гапирилди. Россиялик шифокор бу аввалгисига қаранганда енгил ўтиши мумкинлигини билдирди. Сабаби шифокорлар энди анча тажриба йиғиб олганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, мутахассислар вируснинг аниқ давоси йўқлиги, бироқ касалликнинг кечишини енгиллаштирувчи дорилар мавжуд эканлигини қўшимча қилди.

Қайд этилишича, шифокорлар Россияда сентябрь ойида вирусга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилишини ва биринчи бўлиб шифокорларда ўтказилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам машиналари Самарқандга етказиб берилгани, Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Россиядан 40 нафар мутахассис етиб келгани, Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун Хитойдан шифокорлар келгани ҳақда  хабар қилинганди.

Янгиликлар