Наманганда 187 та масжид қайта иш бошлади (фото)

Наманган вилоятидаги масжидларда 17 август, душанба куни бомдод вақтидан бошлаб жамоат бўлиб намоз ўқиш бошланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, вилоятдаги 187 та масжидда пандемия шароитида фаолият олиб бориш учун тайёргарлик кўрилган. Уларнинг барчаси  дезинфекцион тўшаклар, тана ҳароратини ўлчайдиган қурилмалар, антисептик воситалар билан таъминланган. Масжидларда ижтимоий масофаланишга (1,5—2 метр) имкон берувчи ажратувчи чизиқлар тортилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Орадан 5 ой вақт ўтиб масжидимизда жамоат бўлиб намоз ўқишга киришилди. Бунинг нечоғли улуғ неъмат эканлигини ўтган муддат мобайнида жуда яхши англаб етдик. Шукронаси учун хатми Қуръонлар адо этилиб, дуоларимизда юртда тинчлик-омонлик ҳукмрон бўлиши сўралди», — деди Наманган шаҳридаги «Шайх Эшон» жоме масжиди имом-хатиби Фатҳиддин Охунов.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, Наманган вилоятида 16 март, душанба куни, аср намозидан сўнг барча масжидларда карантин сабабли диний маросимлар ўтказиш вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда масжидлар 17 августдан бошлаб ҳар куни ишлаши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар