Наманганда январь-июнь ойларидаги хизматлар ҳажми қарийб 4 млрд сўмни ташкил этди

Наманган вилоятида 2020 йилнинг январь-июнь ойларидаги хизматлар ҳажми 3 904,9 миллиард сўмни ёки 101,2 фоизни ташкил этди. Йилнинг дастлабки 6 ойи якунида хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 38,8 фоизга тўғри келмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт бош бошқармасининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, вилоятда жами 13,2 мингта якка тартибдаги тадбиркор рўйҳатдан ўтган ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, юридик шахслар эса 9,3 мингтани ташкил этади.

Хабарда айтилишича, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун ажратилган 84 миллиард сўмлик кредит ресурсларини ўзлаштириш бўйича ҳудудларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, лойиҳалар шакллантирилди.

Вилоят бўйича жами 276 та лойиҳа умумий қиймати 136,6 миллиард сўм, шундан ўз маблағи 52,2 миллиард сўм, банк кредити 84,4 миллиард сўмни ташкил қилади. Лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринлари 1 671 та бўлиши режалаштирилган. 2020 йил 4 август ҳолатига кўра, 31 та лойиҳага 8,5 миллиард сўм кредит ажратилди.

Аввалроқ Бухорода 271 та кўп хонадонли уйларни таъмирлаш учун 32,2 миллиард сўм ажратилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар