Бухорода сув таъминотини яхшилаш учун 385 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида ‘Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (482-сон, 12.08.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) томонидан «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳаси учун 25 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 385,12 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши маъқулланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:

ОИИБ қарзи — 385,12 миллион;

Ўзбекистон ҳиссаси — солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020—2023 йиллар) ташкил этади.

Аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш учун 500 миллион доллар маблағ ажратиши хабар қилинган эди. 

Янгиликлар