Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича 17—31 август кунидаги чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича 17—31 август кунлари ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилди. Бу ҳақда Тelegram’даги «Koronavirus Info» каналида хабар берилди.

Хориждаги ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш учун режалаштирилган чартер рейслар жадвали
Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Режага кўра, 17 августдан 31 августгача бўлган муддатда 23 та рейс қатнови амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 15 августдан кейин карантин чекловларидан қайсилари сақланиб қолиниши маълум қилинган, жумладан, хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгилангани таъкидланган эди.

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 15 август ҳолатига кўра, 21 357 890 кишига етган. Беморларнинг 763 387 нафари вафот этган, 14 151 766 нафари соғайган. Aйни пайтда дунё бўйлаб ўлим даражаси 5 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирда 6 442 737 киши касалликдан даволанмоқда. Ўзбекистонда эса 15 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 34 701 (+173) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар