Ўзбекистонда 4 сентябрь куни коронавирусга чалинган 256 нафар бемор соғайди
Ўзбекистонда 4 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 256 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича:
- Тошкент вилоятида 107 нафар;
- Тошкент шаҳрида 89 нафар;
- Самарқанд вилоятида 14 нафар;
- Наманган вилоятида 12 нафар;
- Бухоро вилоятида 8 нафар;
- Навоий вилоятида 8 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
- Фарғона вилоятида 6 нафар;
- Жиззах вилоятида 4 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.
Маълумот учун, мамлакатда жами 40 432 нафар коронавирусга чалинган фуқаро соғайган. Шунингдек, соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.
Ҳозирда мамлакатда 2 304 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда 3 сентябрь куни COVID-19’га чалинган 293 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берилган эди.