Ўзбекистонда бир ой ичида 130 млрд сўмдан ортиқ газ ва электр энергияси талон-тарож қилинди
Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 130 миллиарддан зиёд зарар етказилди, деб хабар берди Ўзэнергоинспекция матбуот хизмати.

Қайд этилишича, сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 289 та ҳолат аниқланган.
Унга кўра, 26,1 млн кВт⋅соат электр энергияси (50,4 млрд сўм) ва 27,2 миллион метр куб табиий газ (82,3 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 132 миллиард 752 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 518 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Ҳозирда қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.





