Ўзбекистонда хорижий диплом нострификацияси учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

АОКАда 2020 йил 14 август куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш учун тестлар қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш учун мурожаат қилган ва эксперт комиссиялари томонидан мутахассислик фанлари бўйича тест синови белгиланган 568 нафар талабгорлар рўйхати шакллантирилган.

Маълум бўлишича, айни пайтда карантин чоралари юмшатила бошланганини инобатга олиб, тест синовлари Таълим инспекцияси биносида 2020 йилнинг 17-21 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, республикада эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларда ҳам сайёр шаклда тест синовлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда, дейилади хабарда.

Аввлроқ Ўзбекистон ОТМларида кимё ва биология йўналишларида имтиёзли дипломга эга талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилиниши, Ўзбекистондан 19 нафар ходим Япониянинг етакчи университетларига ўқишга юборилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар