Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Марказий банк 18 авгусдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,00 сўмга ошиб, 10 246,71 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 133 сўм 13 тийинга баҳоланиб, 74 сўмга қимматлашган. Шунингдек, 1 рубль 140 сўм 65 тийин этиб белгиланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси сезиларли — 21,85 сўмга кўтарилгани ҳақида хабар берилганди.