Ўзбекистонда халқаро «Маrriott» брендининг 4 юлдузли меҳмонхонаси очилди

Тошкент шаҳрида 22 декабрь куни халқаро «Marriott» брендининг илк «Courtyard by Marriott Tashkent» меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда очилиш маросимида иштирок этган «Tez News» мухбири хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов, AҚШ, Қирғизистон ҳамда Тожикистон элчилари ва Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган. Aзиз Aбдуҳакимов очилиш маросимида нутқ сўзлаб, Давлат бюджети ҳисобидан сармоядорлар ва ташкилотлар учун меҳмонхона қуриш ҳамда уни жиҳозлашга сарфлаган харажатларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида маблағ ажратилганини таъкидлади.

Фото: «Tez News»

«Пандемия даврида Президент томонидан йўлга қўйилган сиёсат натижасида туризм соҳаси тадбиркорлари, шунингдек инвесторлар учун қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Бунинг натижасида турли ҳудудларда янги меҳмонхоналар ҳамда туристик объектлар қурилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 433-сон қарори билан инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома а амалга оширилди.

Шунингдек, давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди. Унга кўра, сармоядорлар ва ташкилотлар учун меҳмонхона қуриш ҳамда уни жиҳозлашга сарфлаган харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан маблағ ажратилган. 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 40 миллион сўм, 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил қилади», — дейди у.

Фото: «Tez News»

Aзиз Aбдуҳакимовнинг қайд этишича, субсидия 2019 йилнинг 5 январидан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топширилган меҳмонхоналар учун ажаратилади. Субсидия олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилиши мумкин.

Шунингдек, меҳмонхона бош менежери Aлександр Баканов Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатдаги туризм соҳасини қўллаб-қувватлаётганини алоҳида эътироф этиб, меҳмонхона қурилиши ва очилишига тайёргарлик жараёнида иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирди.

Фото: «Tez News»

Маълумот учун, «Courtyard by Marriott Tashkent» — Маrriot International’га тегишли меҳмонхоналар бренди бўлиб, унга 1983 йилда асос солинган. Ушбу отеллар ишбилармон сайёҳлар, шунингдек, оилалар жойлашуви учун ўрта нархдаги меҳмонхоналар тоифасига киради. «Marriott International» энг йирик меҳмонхона бренди бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатда унинг 1100 дан зиёд меҳмонхонаси мавжуд. Мазкур бренднинг позицияси мижозлар истаги билан бошқарилади.

«Courtyard by Marriott Tashkent»да 131 шинам хона, кўп тармоқли 5 конференция зали, 2 та «MEATme Grill&Bar» ресторани, «Уголёк» терассаси ҳамда Европа миллий таомларига эга 2 та бар, шунингдек, бассейн ва фитнес клублари хизматлари таклиф этилади.

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Қорақалпоғистонда бир кунда 10 га яқин оилавий уй меҳмонхоналари очилгани ҳамда Навоийда салкам 65 миллиард сўмга қурилган тўрт юлдузли меҳмонхона иш бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар