Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволашда қўлланиладиган тиббий буюм, техника ва дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати кенгайтирилиб, 5 турдаги тиббиёт буюмлари қўшилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар қилди.

Шунингдек, мамлакатда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ҳам тегишли ўзгаришлар киритилди.

Рўйхат: Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали

Рўйхат: Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали

Рўйхат: Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусни даволашда ишлатилаётган «Гидроксихлорохин» дорисининг ўлим хавфини ошириши тан олинган эди. Шунингдек, мутахассис коронавирусда осма укол зарарли экани ва ўлимга олиб келиши мумкинлигини айтган эди.

Янгиликлар