Ўзбекистонда сўнгги 4 йилда тиббиёт соҳасидаги қурилиш ишларига қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда 1700 дан ортиқ даволаш муассасасида 4,8 триллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, беморлар ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар учун муносиб шароитлар яратиш, зарур эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида:

  • 3076 та даволаш-профилактика муассасасида иситиш тизими талаб даражасига келтирилди;
  • 1842 та муассасада ичимлик суви тармоқлари янгиланди;
  • 1044 та муассасада ҳамда 14 та тиббий ижтимоий муассасада жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шу жумладан, 2020 йилги инвестиция дастури доирасида:

  • 284 та тиббиёт объектларига 2,2 триллион сўм йўналтирилди,
  • 61 та объектни қурилиш-таъмирлаш ишлари 2021 йилга ўтказилди.
  • 223 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди.

Президентнинг 2020 йил 28 декабрдаги 4936-сонли қарорига асосан келгуси 2021 йилда 131 та тиббиёт муассасасини қурилиш-таъмирлаш ишларига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022–2023 йилларда қуриладиган боғча, мактаб ва ОТМлар сони маълум бўлганди.

Янгиликлар