Ўзбекистонда яна 189 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 12 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 654 (+189) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 162 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакатда 6 784 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 32,5 мингга яқинлашгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар