Ўзбекистонда яна 460 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди
Ўзбекистонда 30 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 460 нафар бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра:
- Тошкент шаҳрида 285 нафар;
- Тошкент вилоятида 114 нафар;
- Самарқанд вилоятида 20 нафар;
- Андижон вилоятида 10 нафар;
- Бухоро вилоятида ҳам 10 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 5 нафар;
- Навоий вилоятида 4 нафар;
- Наманган вилоятида 3 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.
Маълумот учун, мамлакатда жами 38819 (+460) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. 2394 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 528 (+104) нафарни ташкил этмоқда.