Ўзбекистондаги мактабларда арча безатиш ва янги йил байрамини нишонлаш тақиқланди
Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларда ўқувчилар иштирокида Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳар қандай тадбирни ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.
Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённомасига мувофиқ вазирлик томонидан барча халқ таълими бошқармалари раҳбарлари огоҳлантирилган. Бундай қарор COVID-19 пандемияси вақтида ўқувчи-ёшлар соғлиғини асраш мақсадида қабул қилинган.
Шунингдек, байрам билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш мақсадида ота-оналардан турли ноқонуний пул йиғимларини амалга ошириш, мактаб фойеси ва синф хоналарини сунъий арча ва электр чироқлар билан безатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳукумат мажлиси баёнига биноан, коронавирус пандемияси пайтида ўқувчи-ёшлар соғлиғини асраш мақсадида 2020 йилги «Президент арчаси» тадбири «Болажон» ва «Ёшлар» телеканали орқали намойиш этилади.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда қишки таътил қачон бошланиши маълум қилинганди.