Ўзбекистонга Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқими кириши кузатилади
Ўзбекистонга Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Хабарга кўра, 27 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий туманларига, 28—29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва вилояти)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда.
Қайд этилишича, 27—28 октябрда Ўзбекистон бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17—22 м/с гача кучайиши мумкин. Шунингдек, 28—29 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0—3 даражагача пасаяди, айрим жойларда 1—2 даража совуқ бўлади, кундузи 10—13 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонда октябрь ойи қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилингани, Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилгани ҳақида хабар қилинганди.