Пахтаободда 6 та йўналишда таълим берувчи касб-ҳунар мактаби очилди (фото)

Андижон вилояти Пахтаобод туманида 1-сон касб-ҳунар мактабининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Пахтаобод туманидаги 1-сон Касб-ҳунар мактаби маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъмирланиб қайта жиҳозланиб, 7 октябрдан ўз фаолиятини бошлаган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Касб-ҳунар мактаби 6 та йўналиш бўйича 180 нафар ўқувчига таълим беришни режалаштирган бўлиб, ҳозирда 9-синф битирувчиларидан 281 нафари турли йўналишлар бўйича касб-ҳунар эгаллаш истагини билдирган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мактабда либослар бўйича рассомчилик, рақамли ахборотни қайта ишлаш, пайвандлаш, электр жиҳозлари бўйича хизмат кўрсатиш, автомобилларни таъмирлаш-чилангарлик ҳамда тикувчилик йўналишлари ўргатилади.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олтиариқда салкам 4 млрд сўмга таъмирланган мактаб фойдаланишга топширилганди. Шунингдек, Фарғона шаҳрида мақом мактаби ташкил этилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар