Қибрай туманидаги ГЭСдан чамадон ичида топилган жасад иши бўйича икки киши қамоққа олингани маълум бўлди
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ГЭСда саёҳат чамадони ичидан эркак жасади топилган эди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан икки киши қамоққа олинганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 8 август, шанба куни Қибрай туманида саёҳат чамадонида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, Самарқандда хотинини чопиб ташлаб, уйини ёқиб юборган эркак ўз жонига қасд қилган эди.
Кейинчалик ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.