Қўқонда қидирувдаги шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 24 август, душанба куни қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Aхборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 24 август куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Т.О. қўлга олди.

Қайд этилишича, ушбу шахс Жиноят кодексининг 122-моддаси 1 қисмида (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада ўғрилик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олингани ҳамда Қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси Ҳуррам Б. Қозоғистонда қўлга олингани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар