Қўрғонтепа тумани ҳокими 20 нафар фуқаронинг 30 дан ортиқ мурожаатини қабул қилди

Aндижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими Aваз Эргашев ва туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дилмурод Ихволдинов «Олтинсой» МФЙ аҳолиси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, учрашувга хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва марказлари раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари жалб этилган.

Қайд этилишича, учрашувда ҳар бир фуқаронинг мурожаати якка тартибда тингланган. Ҳал этишга йўналтирилиши учун 20 нафар фуқаронинг 30 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилган.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида туман ҳокими ва аҳоли орасида бир қанча умумий масалалар, шахсий ва оилавий муаммолар юзасидан бир неча соатлик суҳбат бўлиб ўтган.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Умумий масалалар жойнинг ўзида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилган. Жумладан, ичимлик суви, йўлларга шағал тўшаш, аукцион орқали ер майдонига эга бўлиш масаласи, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш хусусида зарурий ҳаракатлар белгилаб олинган. Масалаларни қонуний тарзда ва тез фурсатда ҳал этиш ҳақида кўрсатмалар берилган.

Фото: Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, суҳбат давомида маҳалла оқсоқоллари томонидан, маҳалладаги кам таъминланган оилаларни янада яқиндан ўрганиш таклифи илгари сурилган. Бу масалага ўз жойида эътибор қаратилган ҳолда масъуллардан иборат ишчи гуруҳи тузилган ҳамда билдирилган масала бўйича амалий ҳаракатлар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булоқбошида эҳтиёжманд оилаларга 10 та қуён ва 60 та жўжа топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Олтинкўл ҳокими тумандаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқ бергани маълум қилинди.

Янгиликлар