Қўштепада ўзи ишлаган уйдан салкам 4 млн сўмлик қурилиш анжомларини ўғирлаб кетган уста ушланди
Фарғона вилояти Қўштепа туманида таъмирлаш ишларини олиб бораётган уста хонадондан салкам 7 миллион сўмликқурилиш анжомларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро Ё.Н. Ҳиёбон кўчасида яшовчи М.Ғ.нинг уйида таъмирлаш ишларини олиб борган. Шу сабабли унга қарашли бўлган уйда вақтинча яшаш учун эшик калити ҳамда хонадонга кириш ҳуқуқига эга бўлган. Шундан сўнг М.Ғ.га тегишли бўлган нархи 1 300 000 сўмлик «Миксер» номли лой аралаштириш мосламаси ва 2 300 000 сўмлик «ЕРА» номли компрессорни яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Самарқандда сейфни бузиб, 50 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирлаб кетган шахс ва фуқаронинг уйидаги сандиқдан 28 миллион сўмдан ортиқ пул ўғирлаган шахслар қўлга олингани хабар қилинган эди.
Шунингдек, Вобкентда 306 миллион сўмлик кислород ишлаб чиқариш ускунасини ўғирлаган шахс қўлга олинган.