Қувада нархи салкам 2,5 млн сўмлик велосипедни ўғирлаган эркак қўлга олинди

Фарғона вилояти Қува туманида 6 октябрь куни номаълум шахс қурилиши тамомланмаган уйга кириб нархи салкам 2,5 миллион бўлган велосипедни ўғирлаб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Таъкидланишича, 8 октябрь куни «Тошкент» маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро А.Ш. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Унда 6 октябрь куни номаълум шахс хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, қурилиши тамомланмаган хонада бўлган нархи 2 миллион 400 минг сўм бўлган велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Фарғонада укасининг 8,5 минг доллардан ортиқ пулини ўғирлаган ака ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар