Rocket DMC Uzbekistan: туристик Ўзбекистонни янада таниқли қилиш

2023 йил май ойида фаолиятини бошлаган Rocket DMC Uzbekistan компанияси туристик Ўзбекистонни дунё миқёсида янада танитиш ва сайёҳлар учун шароитларни қулайроқ қилиш каби мақсадларни ўз олдига қўяди. Стратегик маҳаллий ҳамкорлардан бири Silkroad Samarkand Resort ҳисобланади.

Компания штаб-квартираси Дубайда жойлашган Rocket DMC халқаро тармоғининг аъзоси бўлиб, Миср, Туркия, Тунис, Испания ва бошқа муҳим туристик бозорларида ишлайди.

«Ўзбекистонда чет эллик сайёҳларни, корпоратив ва MICE-бизнесни жалб қилиш учун мавжуд имкониятлардан ҳайратда қолдим. Ушбу босқичда ривожланишнинг муҳим йўналишларидан бири бу авиақатновни кўпайтириш орқали йўналишнинг фаолиятини такомиллаштиришдир. Бизнинг жамоамиз давлат ишчиларидан тортиб хусусий инвесторларгача бўлган барча манфаатдор томонлар билан парвозлар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг частотасини ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бизнинг жамоамиз аниқ бир мақсадга эга бўлди ва илҳомланди. Технологик ёндашув ёрдамида биргаликда биз Ўзбекистонда 24/7 тартибда дунё бўйлаб саёҳат хизматларини тақдим этишга ва меҳмонларимизга энг юқори даражада хизмат кўрсатишга интиламиз. Шунингдек, биз Rocket International DMC ҳамкорлик тармоғидан унумли фойдаланиб, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида тан олиниши ва унинг туристик салоҳиятини оширишни режалаштирмоқдамиз», — деди Rocket DMC Uzbekistan ижрочи директори Халед Жуни.

Rocket DMC Uzbekistan энг эътиборга лойиқ саёҳат турларини ишлаб чиқиш ва таклиф қилишни мақсад қилган. Шу билан бирга, асосий эътибор Европа, Хитой, узоқ Шарқий Осиё, Форс кўрфази мамлакатлари, Ҳиндистондан сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, МДҲ мамлакатларидан сайёҳлик трафикини ўсишини оширишга қаратилган.

«Асосий мақсад — чет эллик меҳмонларга бенуқсон хизмат кўрсатиш ва Ўзбекистонга ташрифдан унутилмас таассуротларни қолдиришдир. Буни узоқ муддатли бош режа асосида амалга ошириш учун биз давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, инвесторлар, меҳмонхона бизнеси соҳасидаги манфаатдор томонлар, авиакомпаниялар, сайёҳлик хизматларини етказиб берувчилар ва бошқа кўплаб сайёҳлик компаниялари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз», — деб айтди Халед Жуни.

Rocket DMC Uzbekistan бош офиси Самарқандда жойлашган. Айнан янги Silk Road Samarkand сайёҳлик кластери инновацион халқаро компаниянинг стратегик ҳамкорига айлангани табиий.

Бугунги кунда Самарқанд сайёҳлик марказининг кластерига халқаро стандартларга жавоб берадиган 8 та жаҳон даражасидаги меҳмонхона, Халқаро конгресслар зали, турли хил конференц-заллар ва «Абадий шаҳар» этнопарки киради.

«Rocket DMC Uzbekistan туризм инфратузилмаси, маҳсулотлар, хизматлар ва инсон ресурсларини ривожлантиришга инвестиция қилишни режалаштирмоқда. Бизнинг жамоамиз йўналтирилган ҳар бир бошланғич бозор учун мукаммал сайёҳлик маҳсулотини яратишга астойдил ҳаракат қилмоқда», — дея компания бош директори Негина Мухтарова режалар билан таништирди.

Rocket DMC Uzbekistan катта ижодий тажриба билан бир қаторда бошқа имкониятларга ҳам эга. Турли тоифадаги мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ўнлаб туристик автобуслар ва турли хил автомобилларни ўз ичига олган катта транспорт воситалари парки шулар жумласидандир.

«Биз Ўзбекистон туризм бозорининг жадал ривожланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу давлат томонидан соҳани қўллаб-қувватланиши ва унга мамлакат учун устувор саноат мақомини берилиши туфайлидир. Шу билан бирга, Ўзбекистон дунёга ноёб тажрибани тақдим этиш ва келгуси йилларда энг тез ривожланаётган сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиш учун яхши имкониятларга эга», — дейди Негина Мухторова.

Rocket DMC Uzbekistan компаниясининг маълумотига кўра, юқорида айтилганларнинг барчасини, шунингдек, мавжуд халқаро рейсларнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, келгуси икки йил ичида Ўзбекистон яна камида 2 миллион чет эллик сайёҳларни жалб қилиши мумкин ва уларни мамлакатда бўлиши икки баравар кўпайиши имкони мавжуд.

Маълумот учун

Rocket DMC International – сайёҳларни қабул қилиш бўйича бўйича профессионал хизмат кўрсатиш компанияси ҳисобланиб, унинг шўба корхоналари Туркия, Канар ороллари, Испания ва Тунисда жойлашган.

Компания турли хил мижозлар учун туристик саёҳатларга йўналтирилган кириш сафарлари учун турли ечимларни таклиф этади: меҳмонхоналарнинг кенг танлови, манзилга индивидуал ёндашув, турли учрашувлар ва тадбирларни юқори даражада ташкил этиш учун туризм бизнеси мутахассисларининг шахсий хизматлари.

Rocket International DMC ўз миссиясини шаффофлик, қулайлик, меҳмондўстлик, хизмат кўрсатишнинг бенуқсон сифати, меҳмонхона меҳмонлари учун IT-тизимнинг самарали ечимлари ва саёҳатчилар учун эксклюзив тажрибалар каби асосий қадриятларга асосланган ҳолда, қизиқарли саёҳат тажрибаларини тақдим этишда кўради.

Таъкидлаш жоизки, Rocket DMC Uzbekistan Самарқанддаги бош офисидан ташқари Тошкентда ҳам ҳудудий ваколатхоналарини очган ва кузгача Бухорода ҳам очилиши режалаштирилган.

Янгиликлар