Ромитан тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳамда Ромитан туман ҳокимлиги томонидан ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими учун очиқ танлов ўтказилган. Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Хўжаев Умарали Орзиқул ўғли энг муносиб номзод деб топилган.
Ромитан туман ҳокимининг 2020 йил 15 октябрдаги қарорига асосан ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Олот тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланганди. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман кенгашига янги раис тайинлангани хабар қилинганди.