Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университетининг Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланганлиги маълум қилинди

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 15 августдан 2020/2021 ўқув йили учун Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Самарқанд филиалига қабул жараёнлари бошланганлигини маълум қилди.

Таъкидланишича, карантин даврида қабул жараёни санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, шаффофлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида ўтказилади. Филиалга абитуриентларнинг ҳужжатлари 15 август – 10 сентябрь кунлари (ўша куни ҳам) қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари эса республикада эпидемиологик вазият барқарорлашишидан келиб чиқиб ўтказилади.

Вазирлик хабарига кўра, университетнинг Самарқанд филиалига 2020/2021 ўқув йили учун 150 та квота ажратилган. Таълим олишни истаган фуқароларни абитуриент сифатида рўйхатдан ўтказиш qabul.rgusport.uz электрон дастури орқали онлайн шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, филиалга абитурентлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • абитуриент томонидан олий таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • умумий ўрта маълумоти тўғрисидаги аттестат (асли) ёки ўрта-махсус маълумот тўғрисидаги дипломнинг асли (иловаси билан бирга);
  • 3,5х4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат.

«Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача мурожаатлар маркази (Call-марказ) фаолияти ташкил этилади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Ўзбекистондан 19 нафар ходим Япониянинг етакчи университетларига ўқишга юборилиши ҳамда хорижий диплом нострификацияси учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинганди

Янгиликлар