«Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши» халқаро автомобиль йўлида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича рейд ўтказилди (фото)

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари томонидан 2020 йилнинг 14 август куни вилоятнинг бир нечта туманларида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» муносабати билан тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди, деб хабар берди Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарда айтилишича, вилоятнинг Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 «Самарқанд—Бухоро—Туркманбоши» автомобиль йўлининг 239 километрида эрталабки тиғиз вақт оралиғида пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари олиб борилган. Шунингдек, ушбу йўлнинг Ғиждувон туманидан ўтган қисмида ҳам ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳаракат посбонлари томонидан хизмат олиб борилган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Бухоро тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда шаҳар ва туман ҳудудидаги автотураргоҳларда тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Бундан ташқари, йўналишсиз такси ҳайдовчиларига карантин тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият олиб боришлари, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига тўла риоя қилишлари, тиббий текширувдан ўтиб, автомашиналарини дезинфекция қилиб, кунлик техник кўрикдан ўтказгандан сўнг йўналишга чиқишлари юзасидан тушунтириш берилган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шу билан бирга, «Сармижон» йўл-патруль масканида рейдлар ўтказилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан чоралар кўрилган. Ғиждувон туманида эса «Буктарой» маҳалласида туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи иштирокида туманда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаларининг муҳокамаси ўтказилган.

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Бухорода жамоат транспорти қисман тиклангани ҳақидаги хабар рад этилгани ҳамда Ғиждувонда Бухоро—Тошкент йўналишида ноқонуний ҳаракатланаётган 10 дан зиёд ҳайдовчиларига чора кўрилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар