Самарқанд ҳокими Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида тақсимлаш маркази ташкил этилганини маълум қилди

Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида тақсимлаш маркази ташкил этилганини маълум қилди Бу ҳақда «UZREPORT TV» телеканали хабар қилди.

Кадр: Telegram

«Самарқанд шаҳар марказидаги Регистон меҳмонхонасида тақсимлаш марказини жорий қилгандик. Агар касаллар сони кўпайиб кетса, шошиб қолмаслик учун мана шу Самарқанд Олимпия захираларини тайёрлаш мажмуасида даволаш ва тақсимлаш марказини ташкил қилиб, фойдаланишга топширдик», — дейди вилоят ҳокими.

Хабарда айтилишича, бу ерга коронавирусга гумонланган касаллар келадиган бўлса, биринчи навбатда текширувдан ўтади. Бу ерда барча турдаги текширувлар учун имкониятлар бор. Агар коронавирус тасдиқланса, бемор пастки қаватда жойлашган даволаш муассасасига йўналтирилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 4 та саралаш ва тақсимлаш марказида 1843 та ўрин бўш қолгани ҳақда хабар берилган эди. Шунингдек, Шуҳрат Ғаниев «Само» спорт мажмуасидаги тақсимлаш марказида тиббий жиҳозларни ўрнатиш жараёни билан танишган эди. 

Янгиликлар