Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўзбек тили масалалари бўйича ўқув соати ўтказилди (фото)

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўзбек тили масалалари муҳокама этилган ўқув соати ўтказилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ушбу ўқув соатида шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шаҳзод Эшонқуловнинг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш, ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида» маърузаси тингланган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси С. Эргашев ҳам худди шу мавзуда маъруза қилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Aкрам Эгамов Давлат хизматчиси этикасига риоя қилиниши, юкланган вазифаларнинг масъулият билан бажарилиши ҳақида гапириб ўтган ҳамда назоратдаги ҳужжатлар ва мурожаатлар билан тизимли равишда иш олиб борилиши тўғрисидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида маълумот берган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ҳокими ҳимоя кийимида махсус шифохонадаги шароитни ўргани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар