Самарқанд вилоятидаги 285 та масжид қайта иш бошлади (фото)
Самарқанд вилоятидаги масжидларда 17 август, душанба куни бомдод вақтидан бошлаб жамоат бўлиб намоз ўқиш бошланди. Бу ҳақда ЎзA Мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигига таяниб, хабар берди.
Маълум қилинича, Самарқанддаги 285 та жоме масжидларининг барчасида фуқаролар белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда ибодат амалларини адо этмоқда. Бунда масжидларга кириш эшиклари олдида дезинфекция йўлаклари ташкил этилиб, антисептик воситалар билан таъминланган. Бинога кираётганларнинг ҳарорати доимий ўлчанмоқда.
Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ва вакиллик масъуллари 17 август куни тонгда Имом Бухорий жоме масжидида бомдод намозини жамоат билан бирга ўқиб, аҳолини белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ибодатларни бажаришга даъват этган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда масжиди ҳам ўз фаолиятини қайта бошлаган.
Aввалроқ Ўзбекистон бўйлаб барча жоме масжидлари фаолияти қайта йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда 187 та масжид қайта иш бошлагани хабар қилинган.