Самарқандда «Афросиёб» тезюрар поезди 3 та чорва ҳайвонини босиб кетди (фото)

Самарқандда «Афросиёб» тезюрар поезди 3 бош майда шохли чорва молларини босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

Маълум қилинишича, 6 сентябрь куни соат тахминан 10:17 атрофида «Тошкент—Самарқанд—Бухоро» йўналишида ҳаракатланган 762-сонли «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Каттақўрғон—Зиёвуддин» бекатлари оралиғида темир йўл ҳудудига кириб қолган 3 бош майда шохли чорва молларини уриб юборган.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

Суриштирув ишлари натижасида ушбу бир бош қўй, бир бош қўзи, бир бош улоқчани 1996 йилда туғилган, Каттақўрғон туманида яшовчи М.Қ. қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.

Фото: Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғининг маълум қилишича, содир этилган ушбу ҳолат бошқа поездлар қатновига халақит бермаган. Фуқаро М.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 2-қисмига асосан 111 500 сўм жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида юк машинаси ва юк поезди иштирокида ЙТҲ содир бўлгани маълум қилинганди.

Янгиликлар